"Ливерпуль": Ўйнашга ишониб...

“Саутгемптон” клуби ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ромео Лавиянинг "Ливерпуль"га трансфери нима сабабдан муваффақияцизликка учрагани маълум бўлди.

The Athletic нашрининг футболчига яқин манбасига таяниб хабар беришича, "Ливерпуль" раҳбариятининг хатти-ҳаракати туфайли футболчи ўзини "захира вариант"дек ҳис қилган.

"Ливерпуль" Лавия билан шартнома имзолаш учун бир неча ҳафта ишлади, аммо “Саутгемптон” талаб қилган 50 миллион фунтни тўлашдан бош тортди. Футболчи Юрген Клопп жамоасига ўтмоқчи бўлган ва клубларнинг муросага келишини сабр билан кутган, аммо бу амалга ошмаган. "Ливерпуль" 37 миллион фунт, 41 миллион ва 46 миллион фунт стерлингли учун учта таклиф юборган. Уларнинг барчаси “Саутгемптон” томонидан рад этилган.

"Ливерпуль" раҳбарияти "Саутгемптон"га Лавия эндигина 19 ёшда эканлигини, у асосий жамоада бор йўғи 34 та ўйин ўтказганини ва шу сабабли улар сўраётган пулни тўлашни истамаганини, чунки у тайёр ўйинчи эмас, балки потенциал юлдузни сотиб олаётганини таъкидлаган.

Шундан сўнг "Ливерпуль" эътиборини Мойсес Кайседога қаратди ва унинг учун “Брайтон”га 111 миллион фунт таклиф қилди. Якунда эквадорлик ярим ҳимоячи “Челси”ни танлади. Бу ҳолатдан сўнг Лавия ўзини "иккинчи танлов"дек ҳис қилди ва "Ливерпуль"га ўтишни истамади.

Энди Лавия 53+5 миллион фунт эвазига "Челси"га ўтади. Бундан аввалроқ эса “Ливерпуль” футболчини 60 миллион фунт стерлингга трансфер қилишга рози бўлгани хабар қилинди. Бироқ футболчи бу таклифни рад этиб, Лондон клубини танлагани хабар қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!