"Ливерпуль" ўз майдонида ишончли ғалабани қўлга киритди
Англия Премьер лигаси 9-тури доирасида "Ливерпуль" ўз майдонида "Лестер"ни меҳмон қилиб, учта тўп фарқида ғалаба қозонди.
Ўйин мерсисайдликларнинг тўлақонли устунлигида кечди. Баҳснинг 23-дақиқасида Жонни Эванс бурчак зарбасидан сўнг, ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 41-дақиқада Диого Жота қанотдан узатиб берилган пасни боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобдаги фарқни иккитага етказиб олди.
Иккинчи таймда "Лестер" ўйинни қутқариш учун имкониятлар ярата олмади. "Ливерпуль" эса, ҳисобни йириклаштириш учун ҳаракатни давом эттирди, ўйиннинг 87-дақиқасида Роберто Фирминьо бурчак зарбасини гол билан якунлаб, ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.
Ушбу ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.
Фикрлар