“Ливерпуль” ўз тарихидаги энг катта трансферга қўл урмоқчи
Англиянинг “Ливерпуль” клуби Германия терма жамоасининг асосий юлдузини қўлга киритмоқчи. “Cought Offside” нашри хабар беришича, мерсисайдликлар "Бавария" билан Жамол Мусиала трансфери борасида музокараларга киришган. Жамоанинг янги бош мураббий Арне Слот немис футболчисини ўз таркибида кўришни истамоқда.
Манбада ёзилишича, 21 ёшли футболчига “Ливерпуль”дан ташқари “Реал Мадрид”, “Манчестер Сити” ва ПСЖ клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Мюнхен клуби ва Жамол ўртасидаги шартнома 2026 йилнинг ёз фаслигача мўлжалланган.
“Трансфермаркт” портали Мусиалани 130 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар