“Ливерпуль” қишда олган футболчисини ёзда сотмоқчи

“Ливерпуль” танлаб-танлаб олган ҳимоячиси – Озан Кабакнинг ўйинидан норози бўлмоқда. Туркиялик футболчи клуб раҳбариятини ўз иқтидорига ишонтира олмаяпти. Агар вазият ўнгланмаса, қишда келган ўйинчи ёзда сотиб юборилади.

Клопп бу футболчининг совуққонлиги, тўпни назорат қилиши ва серҳаракат эканини қадрлайди. Лекин унинг ушбу устунликларини позицион хатолар, рақиб билан курашишдан ҳайиқиш каби салбий томонлари ювиб кетмоқда.

Айни пайтда ливерпулликлар “Брайтон” етакчиси Бен Уайтни олишни режалаштирмоқда. Бу футболчи учрашувларни тўлиқ ўтказмоқда ва фаоллиги билан ажралиб турибди. Бен Уайт яқинда жамоа билан шартномасини узайтирди. “Ливерпуль” ёзда уни таклиф этиш учун 35 миллион фунт харажат қилиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!