"Ливерпуль" қишда Салоҳ билан хайрлашмоқчи

  • 14 октябрь, 10:31
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туркиянинг "Галатасарой" клуби "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга қизиқиш билдирмоқда ва шу қишдаёқ унинг трансфери вариантини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Nefes.

Tecno

Манбага кўра, истанбулликлар 33 ёшли мисрлик футболчини қишки трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўришни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, "Ливерпуль" Салоҳ билан келаси мавсум охиригача амалда бўлган шартномага қарамай, уни сотиб юборишга тайёр.

Қайд этилишича, клубдагилар Салоҳнинг жамоадаги вақти аста-секин якунига етаётганига ишонишади ва юлдуз учун максимал миқдорда пул ишлаб олиш учун таклифларни тинглашга тайёр.

Қизиғи, Салоҳнинг ўзи ҳам Чемпионлар лигасида "Галатасарой"га қарши ўйинлардан биридаги муҳитдан ҳайратга тушганди. Қайд этилишича, у ҳатто Илкай Гюндогандан турк жамоасининг ҳар бир уй учрашувида ҳақиқатан ҳам трибунадаги бундай энергия бўладими, деб сўраган.

Жорий мавсумда Муҳаммад клуб сафида барча мусобақаларда 9 та ўйинда 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!