“Ливерпуль” рекорд суммага ҳимоячи топди

  • 7 декабрь, 12:27
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” ҳимоя чизиғини кучайтиришга қарор қилди. Мерсисайдликлар бу режасини амалга ошириш учун трансфер рекордини янгилашга тайёр.

Tecno

Il Giorno нашрининг маълум қилишича, ливерпулликлар “Интер” марказий ҳимоячиси Алессандро Бастонига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, инглизлар  26 ёшли италиялик футболчи учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ тўлашга тайёр. Аммо миланликлар ўзининг асосий ўйинчиларидан бири билан осонгина хайрлашмоқчи эмас.

Трансферга тўсқинлик қилувчи асосий омил бу футболчининг амалдаги шартномаси бўлиб, у 2028 йил 30 июнгача амал қилади. Бастонининг йиллик маоши тахминан 5,5 миллион еврони ташкил этади.

Бастони 2017 йил август ойида “Аталанта” клубидан “Интер”га 31 миллион евро эвазига ўтган эди. Агар “Ливерпуль”нинг режаси амалга ошса, Бастони жаҳон футболида энг қимматбаҳо ҳимоячига айланиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!