"Ливерпуль" "Рома" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

CHERY AUTO

"Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Il Romanista" хабар бермоқда.

Tecno

Манбанинг хабарига кўра, "Ливерпуль" клуби 31 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Қизиллар" раҳбарияти Дибаланинг агентлари билан боғланиб, дастлабки музокараларни ўтказди. Аргентиналик футболчининг "бўрилар" билан шартномаси келаси йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Пауло жароҳати туфайли 2025 йилнинг март ойидан бери майдонга тушмаяпти. Ўтган мавсумда ҳужумчи 36та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган ва 4та голга ассистентлик қилган. Унинг нархи 8 миллион евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!