”Ливерпуль” Салоҳнинг ўрнини азалий рақибининг футболчиси билан тўлдирмоқчи
"Эвертон" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Илиман Ндиайе фаолиятини Англия Премьер-лигасининг нуфузли клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Teamtalk журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, футболчининг трансферига “Эвертон”нинг азалий рақиби "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайднинг қизил жамоаси Илиманни келаси ёзда клубни тарк этадиган мисрлик Муҳаммад Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Ндиайенинг нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг “Эвертон” билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойи охирида тугайди.
АПЛ жорий мавсумида вингер 25 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар