“Ливерпуль” Шомуродовга ўйин бермаган ҳимоячини олади

Юрген Клопп ўз жамоаси таркибида “Торино” ҳимоячиси Глейсон Бремерни кўрмоқчи. Бу футболчи етакчилигидаги  “Торино” ҳимоячилари А Сериянинг ўтган турида “Женоа” ҳужумчилари, хусусан, иккинчи бўлимни тўлиқ ўтказган Элдор Шомуродовнинг гол уришига йўл қўймади.

Қишки трансфер ойнаси ёпилиши арафасида “Ливерпуль” Озан Кабак ва Бэн Дэвисни харид қилганди. Кабак “Лестер”га қарши ўтказилган учрашувда ўзини кўрсата олмаган бўлса, Дэвис дарров жароҳат олиб сафдан чиқди. Шу боис, Клопп  бошқа ҳимоячи излаяпти.

Юрген Клопп ҳимоя чизиғини ислоҳ қилмаса, жамоа келаси мавсум Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасидан қуруқ қолиши мумкин. Ҳужум ҳар қанча кучли бўлмасин, ишончли мудофаасиз муваффақият қозониб бўлмайди.

Бремер Клопп учун идеал вариант ҳисобланади. 23 ёшли бразилиялик футболчти ҳимоя маркази ва чап қанотида ишончли ўйнайди ва жароҳатларга анча чидамли барқарор ўйинчи ҳисобланади.

Айни пайтда Бремернинг трансфери 10 миллион фунтга баҳоланмоқда. Агар “Торино” мавсум охирида қуйи лигага тушиб кетса, бразилиялик футболчини қўлга киритиш янада осонлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!