"Ливерпуль" собиқ футболчиси: "Аморим ҳам Манчестерда кўп ушланиб қолмаса керак"
Англия миллий терма жамоаси ва "Ливерпуль" клубининг собиқ футболчиси Жейми Каррагер "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигига тайинланган Рубен Аморимнинг "қизил иблислар" жамоасидаги истиқболларига баҳо берди.
"Аморимнинг бу ерда қиладиган кўп ишлари бор. "Манчестер Юнайтед" 14-ўринда. Аммо буни тезда тузатиш мумкин. Чунки бу жамоа 14-ўринда бўлмаслиги керак. Уларда "Тоттенхем", "Астон Вилла" ва "Челси" билан рақобатлаша оладиган таркиби бор. "Манкунианликлар" Чемпионлар лигаси зонасидан унчалик узоқда эмас.
Олдинга бориш қийин бўлади. Аммо энг қийини мавсумни юқори нотада тугатишдир. Сульшер "Манчестер Юнайтед" билан иккинчи ўринни эгаллади. Моуриньо ҳам буни уддалаган эди. Эрик тен Хаг ҳам учинчи ўринни эгаллади. Шунинг учун Аморим учун буларни такрорлаш жуда қийин бўлади.
Аммо буни уддаласа кейинги катта қадамни ташлаган бўлади", - деди "Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси.
Фикрлар