"Ливерпуль" сўнгги 37 ўйинда илк бор рақиб дарвозасига йўл топа олмади

Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг 28-турида “Ливерпуль” сафарда “Уотфорд”га 3:0 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эътиборлиси, шу тариқа Юрген Клопп жамоасининг қаторасига 37 та ўйиндан буён давом этиб келаётган голли сериясига барҳам берилди. Улар бу ўйинни голсиз тарк этишга мажбур бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” сўнгги бор 2019 йилнинг март ойида “Эвертон”га қарши ўйинда гол ура олмаган эди. Ўша баҳсда нурсиз дуранг қайд этилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!