“Ливерпуль” супер трансферга, Муҳаммад Салоқ кетишга тайёрланмоқда
ПСЖ етакчи ҳужумчиси Килиан Мбаппени янги шартномага кўндира олмаган тақдирда, ёзда уни сотиб юборишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалди. 21 ёшли ҳужумчига асосий даъвогарлар “Реал” ва “Ливерпуль” бўлиб қолмоқда.
Мадридликлар нархи 150 миллион евро атрофида баҳоланаётган Мбаппени олишда молиявий қийинчиликларга дуч келяпти. Шунинг учун ливерпулликларнинг имконияти юқорироқ. Қолаверса, Юрген Клоппнинг асосий тўпурари Муҳаммад Салоҳ ҳам худди Мбаппе сингари амалдаги клуби билан шартномани узайтиришни истамаяпти.
“Ливерпуль” ёзда Муҳаммад Салоҳни сотиб юбормоқчи ва унинг трансферидан келадиган маблағни Мбаппени олишга йўналтиради. Мисрлик ҳужумчи “Реал”га ўтмоқчи.
Бундан ташқари, Юрген Клопп бир неча йил аввал, Муҳаммад Салоҳни “Ливерпуль”га келишига қарши бўлган. Лекин германиялик мутахассис Мбаппе унинг ўйин схемаси ва тактикаларига ҳар томонлама мос тушишини таъкидлаяпти.
Фикрлар