"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен ёзги трансфер вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. 

"Independet" нашрининг хабарига кўра, мерсисайдликлар таркибда тозаловни амалга оширмоқчи. "Қизиллар" раҳбарияти Алексдан ташқари Жердан Шакири ва Дивок Ориги билан ҳам хайрлашишга тайёр.

Жорий мавсум 27 ёшли футболчи 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та голга ассистентлик қилган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)