“Ливерпуль” трансфери барбод бўлди. Футболчи аэропортдан ортга қайтарилди
Марказий ҳимоячиларнинг жароҳати туфайли мудофаа чизиғи кучсизланиб қолган “Ливерпуль” қишки трансферлар вақтида “Марсель” вакили Дуе Чалета-Царни олишга қарор қилган эди.
Томонлар хорватиялик футболчининг трансфери бўйича келишувга ҳам эришди. Дуе Чалета-Цар ливерпулликлар билан шартнома имзолаш мақсадида йўлга отланган эди. Бироқ, “Марсель” футболчини зудлик билан ортга қайтарди.
Маълумотларга қараганда, марселликлар 24 ёшли марказий ҳимоячининг ўрнига бошқа футболчи топа олмагани сабабли, Чалета-Царни Англияга учиб кетишига йўл қўймаган. Энди бу ҳимоячи мавсум охирига қадар “Марсель”да ўйнайди.
Ушбу трансфер барбод бўлганидан кейин “Ливерпуль” бошқа вариантларга мурожаат қилишга мажбур бўлди. Айни пайтда Юрген Клопп “Престон” ҳимоячиси Бен Дэвисни чақиртиргани ҳақида хабарлар чиқмоқда.
Фикрлар