“Ливерпуль” универсал ҳимоячи танлади
Жорий мавсум ҳимоя чизиғида катта муаммога дуч келган “Ливерпуль” ёзги трансферлар вақтида асосий эътиборни маҳоратли ҳимоячи олишга қаратади.
Айни пайтда ливерпулликларга “Торино” вакили Вилфрид Сингонинг ўйини маъқул келмоқда. Бу футболчи ҳимоя маркази ва ҳар икки қанотда ҳам ишончли ўйнай олади ва жой танламайди. Инглизлар 20 ёшли ивуарлик ҳимоячи учун “Торино”га 20 миллион таклиф қилиб, рад жавобини олди. Шу боис, Юрген Клопп жамоаси янги таклиф тайёрламоқда.
Сингонинг “Торино” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача тузилган. Жорий мавсумда истеъдодли ҳимоячи А Серияда 21 та учрашув ўтказиб, битта гол урди ва учта голли пас оширди.
Бу ўйинчига “Милан”дан ҳам жиддий таклиф бўлмоқда.
Фикрлар