"Ливерпуль" ва "Арсенал" А Серия юлдузи учун курашишмоқда

  • 24 февраль, 18:26
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Аталанта" етакчиларидан бири Адебайо Лукман клуб бош мураббийи билан тортишиб қолгач, ёзги трансфер ойнасида бергамоликлар сафини тарк этмоқчи, деб хабар бермоқда Caught Offside.

Нашрнинг маълумотига кўра, нигериялик ҳужумчига Англия Премьер-лигасидан қизиқишлар мавжуд. Уни "Ливерпуль" ва Лондоннинг "Арсенал" клублари ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

"Аталанта" Лукманнинг трансфер нархини 60-65 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Футболчи 2022 йилдан бери Италия клубида тўп суриб келмоқда.

Ушбу мавсумда Лукман 29 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 6 та ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!