"Ливерпуль" ва "Арсенал" курашаётган футболчини "Барса" илиб кетмоқчи
"Барселона" Серхио Бускетс жамоани тарк этганидан кейин унинг ўрнини тўлдириш мақсадида таян ярим ҳимоячиси сотиб олмоқчи. Вариантлар орасига "Саутгемптон" футболчиси Ромео Лавия ҳам қўшилди. Бу ҳақда инсайдер Флориян Плеттенберг хабар тарқатмоқда.
Журналистнинг таъкидлашича, каталонияликларнинг бу трансферни амалга ошириш эҳтимоли паст. Сабаби, унинг нархи баланд. "Авлиёлар" ярим ҳимоячи учун камида 40 миллион фунт истамоқда.
Лавия учун курашда "Арсенал" ва "Ливерпуль" клублари жиддий қизиш билдирмоқа. Айрим нашрлар тез орада мерсисайдликлар "Саутгемптон" билан музокараларни бошлашини таъкидламоқда.
Фикрлар