Ads

"Ливерпуль" клуби хўжайини Жон Генри жамоасининг янги 2019/20 йилги мавсумда ўз олдига қўйган мақсадлари ҳақида гапириб ўтди.

“Бу мавсум АПЛда ғолиб чиқолмаганимиз келаси мавсумда чемпионлик учун янада кўпроқ ҳаракат қилишга ундайди. “Ливерпуль” чемпионликни қўлга киритиш учун етарли кучга эга. Олтин медалларни келаси мавсум албатта қўлга киритамиз. Клуб ҳар йили керакли футболчиларга сармоя ажратишга тайёрлигини кўрсатмоқда ва бу амалда тўғри бўлгани исботланмоқда”, - дейди Генри.