“Ливерпуль” янги футболчисини расман оммага таништирди(фото)

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси “Халл Сити” футболчиси Эндрю Робертсонни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

23 ёшли футболчи тиббий  кўрикдан ўтганидан сўнг, “қизиллар” билан шартнома имзолади. Шотландиялик футболчи  янги жамоаси сафида 26-рақам остида тўп суради. Трансфернинг моддий томонлари ошкор  этилмади.

 Илгарироқ, “Ливерпуль” унинг трансфери учун 10 млн фунт тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)