
"Ливерпуль" янги футболчисини таништирди (фото)
"Ливерпуль" расмий сайтида жамоанинг янги футболчиси Озан Кабакни таништирди.
Туркиялик футболчи мерсисайдликлар базасига етиб келди ва фотосессияда қатнашди. Озан янги жамоаси сафида 19-рақам остида ҳаракат қилади. Аввал бу рақам 2017/18 йилги мавсумда Садио Манега тегишли эди.
Эслатиб ўтамиз, Кабак кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охирига қадар "қизиллар" таркибига келиб қўшилди. 20 ёшли ҳимоячи фаолияти давомида "Галатасарой" ҳамда "Штутгарт" клублари либосида тўп тепган.
Фикрлар