“Ливерпуль” юлдузи клуб уни Роналдунинг ёнига қўйиб юбормаганидан ғазабда

  • 3 февраль, 10:07
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нуньес  бўйича “Ан-Наср”дан таклиф олган эди. Бироқ клуб раҳбарияти саудияликларнинг 84 миллион евролик таклифини қабул қилмади.

Tecno

Нуньеснинг ўзи Криштиану Роналду ўйнаётган клуб вакиллари билан музокара ўтказишга ва келишув амалга ошган тақдирда Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга тайёрлигини билдирди.

The Sun нашрининг маълум қилишича, Нуньес бу трансферга тўсқинлик қилгани учун “Ливерпуль” раҳбариятидан ғазабга келган.

“Ан-Наср” дарров бошқа ҳужумчи топди. Саудияликлар Дарвин Нуньес номзодидан воз кечиб, “Астон Вилла” ҳужумчиси Жон Дуранни 77 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!