“Ливерпуль” зўр мураббийга уч йиллик шартнома таклиф қилди
“Ливерпуль” раҳбарияти мавсум якунидан кейин жамоани тарк этадиган Юрген Клопп ўрнига муносиб бош мураббий олиб келмоқчи.
Ливерпулликлар “Байер”ни муваффақиятли бошқараётган испаниялик Хаби Алонсога кўз тикмоқда. Бу мутахассисга АПЛ суперклуби уч йиллик шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
“Байер”ни 2022 йилда қабул қилиб олган Хаби Алонсо қисқа фурсат ичида жамоа ўйинини сезиларли даражада кучайтиришга эришди.
Леверкузенликлар жорий мавсумда Бундеслигада катта устунлик билан етакчилик қилмоқда ва чемпионликка асосий даъвогар ҳисобланади.
Хави Алонсони эса, Европанинг бир қатор гранд клублари ўзига таклиф қиляпти.
Фикрлар