"Ливерпуль"га 4:0 ҳисобида ютқазган "Кристал Пэлас" АПЛ тарихига кирди

Хабарингиз бор, "Кристал Пэлас" кеча АПЛнинг 31-турида "Ливерпуль"га 4:0 ҳисобида имконятни бой берди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра, лондонликлар ўйиндаги 90 дақиқа давомида рақиб дарвозаси жойлашган майдоннинг иккинчи ярмида бирор марта ҳам тўпга тега олмаган. Бу эса 2008/09 йилги мавсумдан буён премьер-лигада қайд этилган биринчи ҳолат бўлди.

“Кристал Пэлас” 31 турдан сўнг мусобақа жадвалида 9-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!