"Ливерпуль"ни ҳам кал мураббий бошқариши мумкин

"Ливерпуль" клуби ёзда клуб билан хайрлашадиган Юрген Клопп ўрнига вариантларни саралаб чиқмоқда. "The Guardian" нашрининг хабар беришича, раҳбарият "Фейеноорд" бош мураббийи Арне Слотни асосий номзод, деб ҳисобламоқда. 

45 ёшли мутахассисдан ташқари "Спортинг" устози Рубен Аморим ва "Брайтон" мураббийи Роберто де Дзерби ҳам бор. Ҳозирча музокаралар давом этаётгани айтилмоқда. 

Маълумот ўрнида, Арне Роттердам жамоасини 2021 йилдан бери бошқариб келмоқда. У "Фейеноорд" билан шу пайтгача Нидерландия чемпионати, кубогида зафар қучган. Шунингдек, Конференциялар лигаси финалига ҳам чиқишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!