"Ливерпуль"нинг АПЛдаги мағлубиятсиз серияси саккизта ўйинга етди

"Ливерпуль" клуби Англия премьер-лигаси 32-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" билан 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Шу тариқа, Юрген Клопп шогирдларининг чемпионатдаги мағлубиятсиз серияси 8 ўйинга етди. 

Охирги марта "қизиллар" 4 февраль куни "Арсенал"га имкониятни бой бериб қўйганди - 1:3. Шундан кейин жамоа 6 ғалаба ва 2 дуранг натижа қайд этган. 

Мерсисайдликлар 14 апрель куни ўз уйида "Кристал Пэлас"га қарши саф тортади. Айни пайтда клуб 71 очко билан жадвалнинг 2-поғонасини банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!