"Ливерпуль"нинг асосий посбони қачон сафга қайтади?
"Ливерпуль"нинг 32 ёшли бразилиялик дарвозабони Алисон Бекер жароҳати сабаб олти ҳафтани ўтказиб юборади. Бу ҳақда This Is Anfield нашри хабар бермоқда.
Мерсисайдликлар матбуот хизматидан олинган манбага кўра, клуб ноябрдаги ФИФА кунлари охиригача дарвозабоннинг сафга қайтишини кутмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Алиссон Бекер 5 октябрь куни Лондоннинг “Кристал Пэлас” клубига (1:0) қарши АПЛ 7-тур учрашувида жиддий жароҳат олди. Учрашувнинг 79-дақиқасида “қизиллар” дарвозабони жароҳати сабаб захирага олинди ва унинг ўрнига учрашувни чехиялик дарвозабон Витезслав Ярош давом эттирди.
“Ливерпуль” ортда қолган 7 турдан сўнг 18 очко тўплади ва АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Фикрлар