“Ливерпуль”нинг мақсади аён бўлди. Клоппга чемпионлик керак эмас!

Ўтган мавсумда “Ливерпуль”ни чемпион қилган мураббий Юрген Клопп бу гал жамоа олдидаги вазифалар бошқа эканини маълум қилди.

- Мен биз кучли тўртликдан жой олишимиз кераклигини доим билганман. Буни тўғри тушуниш керак. Биз чемпионлик ҳақида Чемпионлар лигаси йўлланмасини ҳал қилиб бўлганимиздан кейин ўйлашимиз мумкин Мен ўз ишимни ва нима қилишим кераклигини яхши биламан. Энг муҳими, Чемпионлар лигасига чиқиш. Бу мавсумда кучли тўртликка кириш жуда қайин масала, - деди Клопп.

Жорий мавсумда чемпионлик унвонини ҳимоя қилаётган “Ливерпуль” 18 та учрашувдан кейин 34 очко билан мусобақа жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар