“Ливерпуль”нинг қарори Муҳаммад Салоҳни ўйлантириб қўйди

“Ливерпуль”нинг кейинги йиллардаги энг зўр тўпурари Муҳаммад Салоҳ амалдаги шартнома бўйича сўнгги мавсумини ўтказмоқда.

Ёзда мисрлик ҳужумчи эркин агентга айланади. Салоҳ ўзига бўладиган таклифлар кўриб чиқишга тайёрлиги айтилмоқда.

Бироқ таниқли инсайдер Экрем Конурнинг маълум қилишича, “Ливерпуль” хўжайинлари тўпурарни қўйиб юбормоқчи эмас. Улар ўйинчига ҳамкорликни давом эттириш бўйича режаларини маълум қилди.

“Ливерпуль” мутасаддилари Муҳаммад Салоҳга 2029 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома таклиф қилди. Бу битим тажрибали чарм тўп устасини “Энфилд”да олиб қолиши мумкин. Айрим манбалар Муҳаммад Салоҳнинг келажаги унга қайси клублардан ва қандай таклифлар тушишига боғлиқлигини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!