“Локо”дан кетган Жасурни Европада кутишяптими?

Жасур Жалолиддинов сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг энг истеъдодли футболчиларидан бири сифатида тан олинган. Унинг иқтидори нафақат юртимизда, балки хорижлик экспертлар томонидан ҳам эътироф этилмоқда.  Буюк Британиянинг машҳур нашри “The Guardian” Жасурни 2002 йилда туғилган дунёдаги энг истеъдодли 60 нафар футболчи қаторига киритгани ҳам шундан далолат беради.

2019 йилнинг охирида Италиянинг “Беневенто” клубида малака оширган 18 ёшли футболчи қатор хорижий клублар эътиборига тушгани ҳам бор гап. “Бунёдкор” бошқарувига қайтдан Улуғбек Мирзаев ўз вақтида журналистларга Жасурга “Андерлехт”, Молдова, Испания, Бирлашган Араб Амирликларидан қизиқиш бўлгани, расман “Локомотив” ва “Бешиктош” мурожаат қилганини айтган эди.

Жасур Европа футболига осонроқ мослашиш учун “Локомотив” вариантини танлади. Бироқ, Москваликлар Жасурга ўзини кўрсатишга имкон беради. Легионерлар лимитига сиғмагани учун уни “Тамбов”га ижарага берди. Тамбовликлар ҳам ёш футболчини майдонга туширмади. Мана, ярим мавсумдан сўнг, беш йиллик  шартнома томонлар келишувига кўра бекор қилинди. Ҳа, бу аччиқ тажриба бўлди. Бир томондан номдор клуб таркибига киролмай, ўйин амалиётисиз қолгандан кўра, Жасур учун шуниси ҳам фойдали.

Жасур Жалолиддиновнинг “Бунёдкор”дан “Локомотив”га ўтишида бош ролни ўйнаган Юрий Белоус шартнома бекор қилиниши футболчининг ташаббуси эканини маълум қилди ва ҳамюртимизга таклифлар етарли эканини ошкор қилди.

100402-27

- Шартнома "барбод бўлди", дегани қўпол ибора. Биз “Локомотив” ва Жасурнинг манфаати учун шартномани тўхтатишга қарор қилдик. Бу футболчининг ташаббуси билан бўлди. Клубда легионерлар лимити тўлган.

Иккинчи томондан Жасур клубдан миннатдор. Буни бир неча марта айтди. Бу трансфер унга жуда катта тажриба бўлди, ўзининг кумирлари бўлган Миранчуклар билан бирга шуғулланди.

Лекин бошқа тарафдан, у мунтазам ўйнаши ва ривожланиши керак. Балки, у яна “Локомотив”га қайтар. У ҳали 18 ёшида жиддий клубга шунчаки келмаганини исботлаш имкониятига эга бўлади.

Ҳозир Жасурга бир нечта қизиқ таклифлар бўляпти. Хусусан, Яқин Шарқ мамлакатлари, марказий Европа ва Испаниянинг Сегундасидан аниқ чорловлар бор. Буёғи қандай бўлишини вақт кўрсатади. Бугунги келиб, вазият ойдинлашди ва музокараларга киришиш имкони туғилди.

Шартнома бекор қилингани учун компенсация масаласини муҳокама қилмаймиз. Бу махфий ахборот тоифасига киради. Лекин бу ўйинчи учун ҳам, клубга ҳам манфаатли бўлганини алоҳида тилга олишим мумкин, - деди Юрий Белоус.

Таъкидлаш жоизки, Жасур Жалолиддинов Россия премьер-лигасида дебют қилмай туриб, “Локомотив”дан кетишга қарор қилди. У Ўзбекистон чемпионатлари тарихида юқори лигада майдонга тушган энг ёш футболчи ҳисобланади. Жасур 2018 йилнинг 2 август куни”Бунёдкор”нинг “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйинида дебют учрашувини ўтказганида, 16 ёшу 80 кунлик эди.

5f2e84cfae5ac92bec35ebe2

Жалолиддинов Суперлигамиздаги биринчи голини  2019 йилнинг 6 апрель куни “Навбаҳор” дарвозасига киритган. Умуман олганда, “Бунёдкор” жамоаси сафида 29 та беллашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч марта аниқ нишонга олган.   

Жасур ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги илк учрашувини ўтказди.    

Жалолиддиновга ўхшаган “Месси”ларни катта пулга ўтказмоқчи бўлишади

Жалолиддинов “Тамбов”да қолмаслиги аниқ, унга хориждан таклиф бор!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!