"Локомотив" - "Бунёдкор": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Coca Cola Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90'

Учрашув якцнланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90'

Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Ғанихонов ҳам сариқ карточка олди.
- 90'
Ён ҳакамга жиддий эътироз билдиргани учун меҳмонлар аъзоси огоҳантирилди.
- 90'

"Бунёдкор"нинг голи офсайд туфайли бекор қилинди.
- 90'

Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди!
- 87'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Тўхтасинов ҳисобни қисқартирди.
Дарвозабондан қайтган тўпни Нурилло дарвозага жойлаб қўйди.
- 85'
Нуриевга бирга-бир вазиятга чиқиш учун тезлик етишмади.
- 83'
Мезбонлар катта қийинчилик билан ҳимояланмоқда. Бу кетишда ҳисобдаги фарқ исқариши мумкин.
- 80'
"Бунёдкор" футболчилари ҳужумлар уюштирмоқда. Аммо дарвозабон ҳар сафар хавфни бартараф этишни уддаламоқда.
- 77'

Бикмаев ўз ўрнини ўлмасаливга бўшатиб берди.
- 75'

Меҳмонлар сафида Эркинов, Ахмадалиев, Нурмуродов ҳамда майдондан олинди. Улар ўрнига Нуриев, Абдуллаев ва Мирахмадов ўйинга қўшилди.
- 71'

Сухроб Иззатов Расул Йўлдошев ўрнига майдонга тушди.
- 68'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Погребняк ҳисобни ўзгартирди!
Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, уни алдаб зтган Туропов бўш қолган дарвоза қаршисида Погребнякни тўп билан таъминлади. Ҳужумчи мўлжалда адашмади.
- 68'
Ислом Қобилов ҳамда Кахи Махарадзе ўзаро тортишиб кетди
- 67'

Погрбняк офсайдда қолиб кетди.
- 64'

Абрамов шогирдлари штурм уюштирмоқда. Бу сафар Қодирқулов берган зарбани Илёсов ушлаб олди. Унга осон бўлмаяпти. "Локо" футболчилари уйғониши лозим!
- 62'

Илёсов навбатдаги кучли зарбани ҳам қайтаришга эришди. Жавоҳир ҳозирча бехато ўйнамоқда.
- 61'

Дилшод Ахмадалиевнинг бирга-бир вазиятдан йўллаган зарбасини Жавоҳир Илёсов қайтарди.
- 59'
Нурилло Тўхтасиновнинг кучли зарбаси тўсинга тегди. "Қалдирғочлар" ўйинига фаоллик қайтди.
- 57'

Темурхўжа Абдуҳолиқов ўз ўрнини Кирил Погребнякка бўшатиб берди.
- 56'
Тўхтасиновнинг навбатдаги узатмаси дарвозабондан ўтмади. "Бунёдкор"нинг ўнг қаноти анча фаол.
- 55'

Абдуҳолиқов узоқ масофадан зарба йўллади. Илёсов ўз ўрнида.
- 53'
Нурилло Тўхтасиновнинг ақлли узатмасини Сарвар Каримов ушлаб олди.
- 52'
Бикмаевнинг яқин масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.
- 51'
Тўп назорати ҳам мезбонлар томонда. "Бунёдкор" футболчилари асабийлашишни бошлади.
- 48'
Иккинчи бўлимни ҳам "темирйўлчилар" фаолроқ бошлади.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 45'

Танаффус!
- 45'

Ҳакамнинг хуштагидан сўнг тўпни тепиб юборган Бикмаев жазоланди.
- 45'
Ғуломовнинг жарима майдони ичига етказиб берган тўпига Туропов ноаниқ зарба йўллади. Қулай вазият бой берилди.
- 45'

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'

Селим Нурмуродов Хуршид Ғиёсов ўрнига майдонга тушди.
- 42'

Меҳмонларнинг бу сафарги бурчак зарбасини тажрибали Махарадзе бартараф этди.
- 39'

Унга нисбатан қўполлик ишлатган Хуршид Ғиёсов огоҳлантирилди.
- 38'

Жиддий тўқнашувдан сўнг "Локомотив" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 37'
Марат Бикмаев яна бир бор воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.
- 35'
Азиз Амоновнинг яқин масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.
- 33'
Дилшод Ахмадалиевнинг зарбаси жонли девордан ўтмади.
- 31'
Гол ўтказиб юборган "қалдирғочдар" олдинга ўтди. Қодирқуловга нисбатан ишлатилган қўполлик стандарт вазиятни юзага келтирди.
- 29'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳиобни очди!
Дарвозабон бирга-бир вазиятга чиқиб борган ҳужумчи дарвозабонни алдаб ўтиб, очиқ дарвозага тўп киритди.
- 27'

Жумабоевнинг узатмасини офсайдда турган Бикмаев жамоадошларига қолдирмади. Шерикларида ўйинлҳдан ташқари ҳолат йўқ эди. Жуда қулай имконият қзлдан кетди.
- 25'
Туроповнинг моҳирона узатмаси натижасида Амонов қулай вазиятга эга бўлди. Аммо ортдан етиб келган Иброҳимҳалил Йўлдошев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 23'
Назорат секин-асталик билан "темирйўлчилар" тарафга ўтмоқда.
- 21'
"Локо"нинг камсонли ҳужумларидан бири ҳужумдаги фол туфайли бесамар якунланди.
- 18'
Дарвозабоннинг хатосидан сўнг очиқ дарвоза қаршисида қолган Эркинов зарба йўллашга кечикди. Илёсов ўз ўрнига қайтишга улгурган эди.
- 17'
Иброҳимҳалилов жарима майдонига яхши ёриб кирди ва узатма берди. Бироқ дарвозабон хавфни бартараф этди.
- 16'
Узоқ масофадан ййўлланган харбани Сарвар Каримов ушлаб олди.
- 15'

шаҳбоз Эркинов жарима майдони ичидан зарба йўллай олмади. Камига, у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди.
- 14'
Иброҳимҳалил Йўлдошев рақибининг тезкор қарши ҳужумини қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди.
- 12'
"Бунёдкор" тўпни назорат қилмоқда.
- 9'

Бикмаевнинг жарима тўпидан берган зарбаси жонли девордан ўтмади. Иккинчи темп билан олдинга ўтган "темирйўлчилар"нинг ҳужуми офсайд натижасида тўхтаб қолди.
- 8'
Жарима майдони яқинида "Локо" футболчилари стандарт вазиятга эга бўлди. Имконият Темурхўжа Абдуғолиқовга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасига юзага келди.
- 7'

Бу сафар Дилшод Комиловга тиббий ёрдам кўрсатилди. Футболчилар бироз қалтис ўйнамоқда.
- 5'
Марат Бикмаевнинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 4'

Ахмадалиев рақиби билан тўқнашувда бироз жароҳвт олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 2'
Дастлабки дақиқадаги ҳар икки жамоанинг ҳужуми ноаниқ пас туфайли охирига етмай қолди.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади!

Фикрлар