"Локомотив" - "Навбаҳор": Матнли трансляция

  • Суперлига
  • 15-тур

Локомотив

  • Авазбек Ўлмасалиев 66'
1 : 0

15/09/2020 18:30

Навбаҳор

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Илёсов жаримадан йўлланган зарбани ушлаб олди.

  • 90+'

    Исоқжонов яхши стандарт ишлади.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    "Локомотив"нинг бир футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 88'

    Юсуповнинг тўпга чиқиб келиши анча муваффақиятли чиқди. Голбаннинг ҳужумчиларга узатган тўпи ҳақида эса бундай дея олмаймиз.

  • 85'

    Павель Голишев Ғиёсжон Комилов ўрнига майдонга тушди.

  • 84'

    Темурхўжа Абдухолиқовнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегди.

  • 81'

    Ўлмасалиевнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 80'

    Бикмаев ўзига узатилган тўпга етиб бора олмади.

  • 74'

    Исоқжоновнинг зарбасининг йўналишини ҳимоячилар ўзгартира олди.

  • 73'

    Иван Соловьов ўрнига Руслан Болов майдонга тушди.

  • 71'

    Юсупов кетма-кет 2 та супер сейв амалга оширди. "Локо" ҳисобни ўзи учун қулай кўринишга олиб келиб қўйиши мумкин эди.

  • 70'

    "Навбаҳор" энди олдинга боришга мажбур.

  • 65'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Ҳозиргина майдонга тушган Ўлмасалиев ҳисобни очди. Юсупов қанча ҳаракат қилмасин, тўпни ушлаб қола олмади.

  • 64'

    Жаҳонгир Абдумўминов ўрнига Аваз Ўлмасалиев майдонга тушди.

  • 61'

    Бикмаевнинг бир ўзи ярим майдонни босиб ўтди. 20 метрлар чамаси масофадан берилган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди.

  • 59'

    Турғунбоевнинг жаримадан йўллаган зарбасини Илёсов қайтарди.

  • 58'

    Дамянович сариқ карточка ишлаб олди.

  • 53'

    Рашидхонов ўрнига Исоқжонов майдонга тушди.

  • 50'

    Эҳсони Панчшанбенинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси сал ноаниқ бўлди.

  • 49'

    Туроповнинг жарима зарбасидан узатган тўпини ҳимоячилар ортиқча қийинчиликсиз бартараф этишди.

  • 46'

    Абрамов ўрнига Туропов майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Азиз Турғунбоевнинг жаримадан тепган тўпи ноаниқ кетди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Азим Аҳмедовнинг олис масофадан берган зарбаси "Локомотив" футболчисининг қўлига тегди. Хавфли стандарт.

  • 41'

    Бикмаевнинг тезкор қарши ҳужумга чиқиб кетишига ҳимоячилар йўл қўймади. Қоида бузилиши.

  • 37'

    Дамянович жаримадан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Бироз ноаниқ.

  • 35'

    Абдумўминов кутилмаганда дарвозага зарба йўллади. Аммо Юсупов осонлик билан тўпни ушлаб олди.

  • 32'

    Абдумўминовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 31'

    "Темирйўлчилар" ҳужумда тўпни назорат қилмоқда.

  • 27'

    Ўринбоевнинг жарима майдонига узатган тўпига жамоадошлари ета олмади.

  • 25'

    Наманганликлар прессингда яхши ишламоқда. Бўш ҳудуд деярли йўқ.

  • 22'

    Мезбонлар футболчиси марказда рақибини чалди. Бош ҳакам бу сафар оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 20'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда. Икки жамоа ҳам бироз темпни пасайтирди.

  • 18'

    Ҳужум қилаётган "Локомотив" қоидани бузди. Забиҳилло Ўринбоев жабрланувчи ролида.

  • 16'

    "Локомотив" футболчиларининг чап тарафдан уюштирган ҳужуми хавфли зарба билан якунланди. Бирох ноаниқ.

  • 13'

    "Локомотив"нинг ҳужуми ҳимоячилар томонидан осонликча зарарсизлантирилди.

  • 10'

    Ғофуров сариқ карточка ишлаб олди.

  • 10'

    "Локомотив" ҳимоячилари қийинчилик билан рақиб ҳужумини қайтариб қолди.

  • 8'

    Бикмаевнинг офсайддалиги сабабли ўйин тўхтатилди. "Навбаҳор" посбони тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 6'

    "Навбаҳор" футболчисининг жарима майдонига узатган тўпини Илёсов ушлаб олди.

  • 4'

    "Локомотив" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 3'

    Водийликлар майдон марказида тўп назоратини эгаллашга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Жамоалар учрашувдан олдин эсдалик учун суратга тушиб олмоқда.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Суперлига расмий мадҳияси янграмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!