"Локомотив" австралиялик футболчи билан шартнома имзолади
Александар Шушняр - "Локомотив" футболчиси!
Суперлиганинг янги мавсумига жиддий ҳозирлик қилаётган "Локомотив" ҳимоя чизиғини бўйдор ҳимоячи билан кучайтирди. Ўтган мавсумда "Ньюкасл Жетс" шарафини ҳимоя қилган австралиялик футболчи Александар Шушняр 2026 йилда "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади.
192 см бўйга эга 31 ёшли марказий ҳимоячи Австралия А-лигасининг давом этаётган мавсумида 5 ўйинда, ўтган мавсумда эса 23 баҳсда қатнашиб, биттадан гол ва ассист қайд этган



Фикрлар