"Локомотив" Доҳа сафари олдидан сўнгги машғулотини ўтказди

 

6 март куни Ўзбекистон чемпиони – "Локомотив" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 3-тури доирасида Қатарнинг "Ал Дуҳаил" жамоаси меҳмони бўлади.

"Темирйўлчилар" жамоаси бугун Доҳага йўл олади. Жамоа сафар олдидан "Локомотив" стадионида машғулот ўтказди. Унда жамоамизнинг барча аъзолари иштирок этишди. Машғулот жараёни анча кўтаринки руҳда ўтди.

Таъкидлаб жоиз, "Ал Дуҳаил" – "Локомотив" баҳси 6 март куни Доҳадаги "Абдуллоҳ бин Ҳалифа" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув бизнинг вақтимиз билан соат 20:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!