"Локомотив" испаниялик футболчига қизиқиб қолди
Москванинг "Локомотив" клуби "Бетис" форварди Лорен Моронога жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Goal нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “темирйўлчилар” 25 ёшли испаниялик футболчи учун яхшигина маблағ таклиф қилишмоқда. Бироқ, севильяликлар уни қўйиб юборишни хоҳлашмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Морено жорий мавсум ҳозирча Ла Лигада тўпурарлик қилмоқда. Унинг ҳисобида 3та ўйиндан сўнг 3та гол мавжуд.
Маълумот учун, Морено “Бетис” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 63та ўйинда майдонга тушди ва 18та гол ҳамда 5та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.ф
Фикрлар