Coca Cola Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Машъал" - "Локомотив" беллашуви ўз якунига етди. Унда 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Шу тариқа, муборакликлар 11 сентябрдан бери илк бор рақибдан очко олишга муваффақ бўлди.

"Темирйўлчилар" эса, бундан аввал "Қизилқум" ҳамда "Сурхон" жамоалари билан муроса кўчасини танланган эди. 

Машъал

    Суперлига 22-тур

    02/11/2020 16:00

    0
    :
    0
    Тугади

    Локомотив

      Стадион: “Баҳром Вафоев”, 351 томошабин

      Бош ҳакам: Элёр Турсунов

      45'
      90'

      • 90+6'

        Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

      • 90+5'

        Сўнгги дақиқаларни "Машъал" катта устунлик билан ўтказмоқда.

      • 90+4'

        Темиров дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ дарвозабон ўз ўрнини ташлаб чиқиб, тўпни тепиб юборди.

      • 90+2'

        Жавоҳир Илёсовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

      • 90'

        Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.

      • 90'

        Темировнинг зарбасиан сўнг, тўп тўсинга тегиб майдонга қайтди. Қайтган тўпни Илёсов эгаллаб олди.

      • 88'

        Убайдуллаевнинг жарима майдонига узатган тўпини меҳмонлар узоқлаштирди.

      • 86'

        Ўйин сўнгини "темирйўлчилар" фаолроқ ўтказмоқда.

      • 83'

        Авазбек Ўлмасалиев Темурхўжа Абдуҳолиқовни алмаштирди.

      • 82'

        Туропов ҳамда Нормуродов тўқнашиб кетди. "Машъал" футболчисига шифокорлар ёрдами керак.

      • 79'

        Ҳак икки жамоа вакиллари яхши ҳужумлар уюштирмоқда. Бироқ жарима майдонига кириш имкони пайдо бўлмаяпти.

      • 76'

        Хумоюн Муртазоев ва Ифеани захирага олинди. Улар ўрнига Шерзод Темиров ҳамда Сирожиддин Раҳматуллаев ўйинга қўшилди.

      • 75'

        Кучли зарбани Нўмонов танаси билан қайтарди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

      • 72'

        Амалга оширилган ўзгаришлар "Локо" ўйинига ҳужумкорлик қўшди. Баҳс тизгини айнан меҳмонлар томонга ўтди.

      • 69'

        Жарима майдони чизиғи устидан берилган зарбани Раҳимжон Давронов қайтариб юборди.

      • 67'

        Муртазоевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Илёсов ушлаб олди.

      • 65'

        Марат Бикмаев, Шахзод Шайманов ҳамда Жахонгир Абдумўминов ўрнига Кирел Пагребняк, Вадим Афонин ва Диёржон Туроповлар майдонга туширилди.

      • 64'

        Азиз Амонов ва Ибе Окоро ўзароқ тўқнашиб кетди. "Локомотив" футболчисига сариқ карточка кўрсатилди.

      • 62'

        Иброҳим Нўмоновга тиббий ёрдам керак.

      • 60'

        "Локо" футболчилари бурчак тўпидан наф чиқара олишмади.

      • 59'

        Муҳаммадиевнинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячи қайтарди.

      • 57'

        Муртазоев қулай имкониятни кўкка совурди. Ҳумоюн жарима майдони ичида тўпга мослаша олмади.

      • 54'

        Ифеанининг зарбасини Илёсов қайтарди. Баҳс хавфли ҳужумлар остида давом этмоқда.

      • 53'

        Бикмаевнинг бу сафарги уринишидан сўнг, тўпни дарвозабон эгаллаб олди. Устунлик "темирйўлчилар" томонга ўтди.

      • 51'

        Бикмаевнинг ўткир бурчакдан берган зарбаси хавфли тус олди.

      • 49'

        Азиз Амоновнинг бош билан йўллаган зарбасини Давронов супер реакция эвазига қайтарди.

      • 48'

        Иккинчи қирқ беш дақиқаликни майдон эгалари ҳужум билан бошлади. Бироқ иш зарбагача етиб бормади.

      • 46'

        Иккинчи тайм бошланди!

      • 46'

        Бўлимлар оралиғида ўзгариш: Жалолиддин Жумабоев ўрнига Славко Дамянович туширилди.

      • 46'

        Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

      • 45+2'

        Танаффус!

      • 45+1'

        Тайм сўнгини меҳмонлар нисбатан фаолроқ ўтказди. Бироқ зарба бериш имконияти юзага келмади.

      • 45'

        Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

      • 44'

        Жарима майдонига узатилган тўпни Илёсов осонлик билан ушлаб олди.

      • 42'

        Иброҳим Нўмоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

      • 41'

        Ғуломов рақибига нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

      • 39'

        Ифеани бу сафар ўзи зарба йўллади. Илёсов тўпни қайтарди.

      • 36'

        Ифеани узатган тўпга шериклари ета олмади. Илёсов ўз ўрнини ташлаб, олдинга чиқди ва тўпни узоқлаштирди.

      • 34'

        Абдураимовнинг чап қанотдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

      • 31'

        Муборакликларнинг ҳужумлари тобора хавфли тус олиб бормоқда.

      • 28'

        "Машъал" эрта ўзгариш амалга оширилди: Самандар Шукуруллаев Денис Василев ўрнига учрашувни давом эттиради.

      • 26'

        "Темирйўлчилар" муносиб жавоб қайтара олди. Бу сафарги зарбадан сўнг тўп тўсинга тегди.

      • 25'

        Муртазоев қанотдан етказиб берилган тўпга бош билан зарба берди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

      • 23'

        Рақибига нисбатан қоида бузгани учун Абдумўминов огоҳлантирилди.

      • 21'

        Тўп майдон марказида турмаяпти. Жамоалар фаол ўйин кўрсатмоқда.

      • 19'

        Азиз Амоновнинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

      • 17'

        Майдон эгалари ўта хавфли вазият яратди. Бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтариб турган эди. Ҳимоячилар сунъий офсайд ҳосил қилишда яхши ҳаракат қилмоқда.

      • 15'

        Абдуҳолиқов бу сафар офсайдда қолиб кетди.

      • 13'

        Абдуҳолиқовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Давронов катта қийинчилик билан қайтарди.

      • 10'

        Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам тўпни ўзларида узоқ ушлаб тура олмаяпти.

      • 7'

        Сарвар Абдураимов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

      • 5'

        Шаймановнинг узоқ масофадан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

      • 3'

        Тезкор қарши ҳужумга ўтган Муртазоев рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

      • 1'

        Ўйин бошланди!

      • 0'

        Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

      Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)