"Локомотив" мезбонлик қилган охирги 5 та ўйинда "Бунёдкор" умуман ғалаба қозона олмаган

Бугун Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Бунёдкор” баҳси бўлиб ўтади.

ТТЗ даҳасидаги “Локомотив” стадионида кечадиган баҳс соат 18:45да бошланади. Муборак Рамазон ойи муносабати билан стадионга келадиган мухлислар учун “Локомотив” ПФК томонидан ифторлик ташкил этилади.

Учрашувдан олдин "Локомотив" матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

“Локомотив”

– “Локомотив” турнир жадвалида 17 очко билан иккинчи ўринда боряпти. Жамоа 5 та ўйинда ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнаган ва бир марта мағлубиятга учради.

– “Локомотив” бугун ўз майдонида 6-ўйинини ўтказади. Бунгача “темимрйўлчилар” уйда 4 та ғалабани қўлга киритишди. Шунингдек, битта ўйин дуранг билан якун топди. Тўплар фарқи 12-4.

– “Локомотив” охирги икки турда дуранг қайд этди. Жамоа Тошкентда “Қўқон-1912” ва Бекободда “Металлург” билан дуранг ўйнади.

– “Локомотив” шу пайтгача “Бунёдкор”га қарши 25 бор майдонга тушиб шундан 9 тасида ғалаба қозонган.

– “Локомотив”нинг “Бунёдкор” устидан энг йирик ғалабаси 3:0 (2015 йил қайд этилган).

“Бунёдкор”

– “Бунёдкор” ортда қолган 8 та турдан сўнг 13 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 4 марта ғалабага эришиб, уч бор мағлуб бўлди, шунингдек, битта ўйинда дурангга эришди.

– Меҳмонда очко йиғиш бўйича “Бунёдкор” иккинчи ўринда боряпти. “Қалдирғочлар” бешта сафар ўйинида 7 очко тўплашди.

– 3-5 турлар орасида қаторасига учта ўйинда ғалаба қозонган “Бунёдкор” шундан сўнг яна учта ўйин ўтказиб, фақат биттасида ғалаба қозонди. Жамоа ўтган тур “Қўқон-1912”ни мағлуб этди.

– Айни пайтда “Бунёдкор” бош мураббийи Вадим Абрамов ҳисобланади ва бу мутахассис ўз пайтида “Локомотив”ни ҳам бошқарган.

– “Бунёдкор” бунгача “Локомотив”га қарши 25 ўйин ўтказган бўлиб, шундан 10 тасида зафар қучган.

Охирги 5 ўйин

2018 йил. Иккинчи босқич. “Локомотив” – “Бунёдкор” 2:1

2018 йил. Биринчи босқич. “Локомотив” – “Бунёдкор” 3:1

2017 йил. “Локомотив” – “Бунёдкор” 3:2

2016 йил. “Локомотив” – “Бунёдкор” 0:0

2015 йил. “Локомотив” – “Бунёдкор” 3:0

“Локомотив” стадионида бўлиб ўтган охирги бешта ўйиннинг 4 тасида “темирйўлчилар”нинг қўли баланд келган. Яна битта учрашув 0:0 ҳисобида якун топган. Тўплар фарқи 11-4, “Локо” фойдасига. Охирги бешта ўйиннинг бирортасида “Бунёдкор” сафарда ғолиб чиқа олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!