"Локомотив" спорт директори Португалиялик мураббий жамоага қандай олиб келингани ҳақида гапириб берди
Аввал хабар берганимиздек, “Локомотив” кеча янги футболчиларини оммага таништирди. Таништирув маросимида сўз олган клуб спорт директори Равшан Муқимов янги мавсум режалари ҳақида гапириб ўтди.
- Аввало барчани кириб келаётган янги мавсум билан табриклайман. Ушбу мавсум олдидан биз жамоага Португалиянинг машҳур клубларидан бири "Брага"да узоқ йиллар фаолият олиб борган Микаел Секейрани олиб келдик. Португалия футболида жамоалар тўп билан бўлишни яхши кўришади. "Брага"да ҳам шундай.
Уни бизга жамоамизда фаолият олиб бораётган испаниялик дарвозабонлар мураббийи Даниел Чабрера таклиф қилди. У Секейрани жамоага Европа ҳавосини олиб келадиган, жуда катта амбицияларга эга мураббий деб таъкидлади. Биз ҳам бу гапларни ўз навбатида раҳбариятга етказдик.
Биз Секейранинг барча жиҳатларини, критерияларини инобатга олдик. Португалиялик журналистлар орқали уни суриштирдик маълумотлар тўпладик, ўргандик. Кейин унга таклиф билан чиқдик. У ўз клуби билан шартномаси бўлишига қарамай, биз билан ишлашга рози бўлди. Насиб қилса, барчаси режа асосида кечмоқда. Ўйинлар бошланса, бунинг натижасини барчангиз кўрасиз.
Фикрлар