"Локомотив" янги легионер ўйинчи билан шартнома тузди

«Локомотив» футбол клуби мавсум оралиғидаги трансферлар ойнасида ўз таркибини кучайтиришни бошлади.

Қирғизистон терма жамоаси сардори, миллий терма жамоа таркибида 47 ўйин ўтказиб, 5 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилган марказий ҳимоячи Валерий Кичин сўнгги 4 мавсум давомида Россиянинг «Енисей» жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва 119 учрашувда 18 бора рақиблари постига йўл топган.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Валерий Кичин иккинчи даврада энди "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади. 

Валерий Кичин:
Туғилган йили ва жойи: 1992 йил 12 октябрь, Қирғизистон
Сўнгги жамоаси: «Енисей» (Россия).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!