“Локомотив”да катта ўзгаришлар бўлиши мумкин. Бу яхшиликками ёки акси?
"SPORTS.uz ҳафтаси" кўрсатувининг навбатдаги сони тақдим этилмоқда. Ушбу сонда футбол мутахассиси Жамолиддин Бобожонов иштирок этди.
Кўрсатув мобайнида Жамолиддин Бобожонов “Локомотив”да катта ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги тўғрисида гапирди.
Жамолиддин Бобожонов “Пахтакор” бу таркиби билан ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичидан чиқа олмаслиги ва Адебайорга қизиқиши ҳақида
- “Локомотив”нинг ОЧЛ-2020даги иштироки борасида бирор фикр билдира олмайман. “Темирйўлчилар”да мураббий алмашди. Ўзи умуман “Локо”ни январгача кузатиш керак таркиби қанчалик ўзгаради ва ҳоказоларни. Кейинги йил учун жамоа ўз олдига қандай мақсадлар қўйган. Булар жуда катта савол остида.
Эшитишимча, “Локомотив”нинг хаттоки, ҳомийлари ўзгаради, яъни кетади деган гаплар бор. У ҳолда “Локомотив”нинг таркиби қанчалик сақланиб қолади? Чунки “Локо”нинг ҳозирги ҳомийлари бўлмаган пайтда жамоа чемпионатнинг ўртамиёна клуби эди. Умуман, ўзи ростдан ҳам жамоада шундай ўзгаришлар бўладими? Бу саволларга жавоб топсак, “темирйўлчилар”нинг ОЧЛ-2020даги иштироки борасида гапирсак бўлади, - деди Жамолиддин Бобожонов.
Фикрлар