Жамолиддин Бобожонов “Пахтакор” бу таркиби билан ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичидан чиқа олмаслиги ва Адебайорга қизиқиши ҳақида
"SPORTS.uz ҳафтаси" кўрсатувининг навбатдаги сони тақдим этилмоқда. Ушбу сонда футбол мутахассиси Жамолиддин Бобожонов иштирок этди.
Кўрсатув мобайнида Жамолиддин Бобожонов ОЧЛ-2020 учун “Пахтакор” таркибни кучайтириши кераклиги, акс ҳолда “шерлар” гуруҳ босқичида қолиб кетишлари борасида фикр билдирди.
- “Пахтакор” ҳозирги таркибини кучайтирмаса, гуруҳ босқичидан ўта олмайди. “Шерлар”нинг Эммануэль Адебайорга қизиқаётганлиги яхши. Айтайлик у Игорь Сергеевдан кучли бўлса, таркиб кучайган бўлади. Битта Адебайор билан иш битмайди. Ҳамма чизиққа ҳозиргилардан яхшироқ футболчиларни олиб келиши ёки ёшлар жамоасидан футболчиларни чорлаши керак. Шунда жамоада рақобат кучаяди. Хатто Черанга ҳам рақобатчи келиши даркор. Чемпионликка эришган жамоада қонни алмаштириб туриш лозим. Баъзида клубларда шундай бўлади. Масалан, ҳамма ютуқларни қўлга киритгандан кейин барчаси яхши деб, ўзгартиришлар қилинмайди. Натижада кўрсаткичлар кескин пасайиб кетади. Бунда биринчи навбатда мураббийни айблашади ва ноябрда жамоани чемпион қилган мутахассис келаси йили октябрда ишдан кетади.
Эммануэль Адебайор "Пахтакор"га ўтди?! (Фото)
Айнан керакли нуқтани топа олмагани сабаб бўлади. Мисол учун Хосеп Гвардиолани ҳар йили ҳимоячи сотиб олганида айблашди. У харид қилган ҳимоячилар жароҳатдан чиқмаяпти. Бу йили Гвардиола ҳимоячи олмади, таркибда кескин ўзгартириш қилмади. Мана аҳволини кўриб турибсиз. Шунинг учун буни сеза билиши керак. Агар “Пахтакор” ОЧЛда натижага эришмоқчи бўлса, ҳар бир чизиғини кучайтириши лозим. Лекин Ўзбекистон чемпионатига ҳозирги футболчилар ҳам етади, - деди Жамолиддин Бобожонов.
Фикрлар
Пахтачи хар йили Узбекистон чемпиони булади, лекин ОЧЛда гурухда узоги билан 3-урин олади. Узбекистонда Пахтачидан кейинги уринларни олган клубларни бари ОЧЛда Пахтачидан юкори натижага эришган.