"Локомотив"нинг "Сўғдиёна"га қарши ўйинида бош ҳакам ўзгарди

Хабарингиз бор, Суперлига 12-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сўғдиёна" ўйинида Достон Мирзараимов бош ҳакам сифатида ишлашини маълум қилгандик.

Аммо рефери оёғидан олган жароҳати сабаб баҳсда бош ҳакамлик қила олмаслиги маълум бўлди. Шу тариқа, унинг ўрнига тажрибали Шавкат Насибуллаев учрашувни бошқариб боради. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур тўқнашув 22 июнь куни соат 20:00 да старт олади.

ЎзФҲМ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
20/06/2024 23:29
Шила на мыло