Лондон клуби “Ливерпуль” футболчисига кўз тикди

CHERY AUTO

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Кёртис Жонснинг хизматларига "Тоттенхэм" жамоаси қизиқиш билдирмоқда. 

Tecno

Журналист Пол Жойснинг маълум қилишича, Жонснинг мерсисайдликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Лекин клуб унга ҳали янги шартнома таклиф қилгани йўқ ва айни вақтда "шпорлар" футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Лондон клуби Кёртисни ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишни режа қилган.

24 ёшли футболчининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 40 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, англиялик футболчи мерсисайдликлар тарбияланувчиси ҳисобланди. У 2020 йилда  асосий жамоа сафига келиб қўшилган. Шу давр мобайнида хавбек 206 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол ва 23 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!