Лондон клуби Скоттни 90 миллион евро эвазига сотиб олиши мумкин
«Тоттенхэм» янги мавсумни омадсиз бошлаганига қарамай, таркибни кучайтириш режасидан қайтгани йўқ. Лондон клуби «Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скоттга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда спорт журналисти Экрем Конур ўз ижтимоий тармоқ саҳифаларида хабар берди.
Манбага кўра, 23 ёшли футболчини сотиб олиш учун кўзда тутилаётган тўлов миқдори 80–90 миллион евро атрофида бўлиши мумкин. Шунингдек, келишув доирасида қўшимча бонуслар ҳам назарда тутилган. Алекс Скоттнинг «Борнмут» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
Жорий мавсумда Англия премьер-лигасида Скотт бешта учрашувда майдонга тушди. У бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва бир марта огоҳлантирувчи сариқ карточка олди.

Фикрлар