“Лос-Анжелес Гэлакси” устози: Чичарито бу Ибрагимовичнинг ўринбосари, Игуаин эса орзу

“Лос-Анжелес Гэлакси” клуби бош мураббийи Гильермо Баррос Скелотто жамоанинг бўлажак трансферлари ҳақида гапирди.

-Игуаиннинг олиб келиниши ростми?

-Бу орзу. Биз дунёнинг энг зўр ҳужумчиларидан бири ҳақида гапиряпмиз. Аммо, яқин орада бу орзунинг ушалиши қийин. Мен интервьюларнинг бирида Гонсало “Ювентус”да қолмоқчилиги ҳақида ўқиб қолдим. Балким, унга ҳали МЛСга келишга эртадир. Аммо, футболда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин.

-Сиз у билан шахсан танишмисиз?

-Унинг барча оила аъзолари билан танишман. Игуаиннинг отаси билан бир жамоада ўйнаганмиз. Унинг акаларидан бири Федерико ҳозир МЛСда “Ди Си Юнайтед” шарафини ҳимоя қиляпти.

-Игуаин қишда “Милан”га кетган Ибрагимовичга ўринбосар бўлиши мумкинми?

-Биз аллақачон Златанга ўринбосар топиб қўйганмиз. Бу Чичарито. Биз ундан қониқямиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!