
Луис Энрике велосипеддан йиқилиб, жароҳат олди ва операция қилинади!
"Пари Сен-Жермен" бош мураббийи Луис Энрике велосипеддан йиқилиб, йўлда шикаст олди. Француз клуби матбуот хизмати тарқатган баёнотга кўра, мураббий шошилинч тиббий ёрдам бўлимига етказилган ва унинг суяги сингани сабаб операция ўтказилади.
"Велосипеддан йиқилиш оқибатида мураббий Луис Энрике жума куни шошилинч тарзда касалхонага етказилди ва суяги сингани учун операция қилинмоқда.
– "Пари Сен-Жермен" клуби Энрикега тўлиқ қўллаб-қувватлаш билдириб, тезроқ соғайиб кетишини тилайди. Яқин орада қўшимча маълумот тақдим этилади", – дейилади расмий хабарда.
Фикрлар