Луис Энрикенинг қизи ўлим билан тугаган автоҳалокатга учради
Испаниялик машҳур мураббий Луис Энрике оиласи оғир синовга дуч келди: унинг қизи Сира Мартинес ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиси бўлди, деб хабар бермоқда forzaroma.info.
Маълумотларга кўра, Сира кетаётган енгил машина мотоцикл билан тўқнашган. 20 ёшли мотоцикл ҳайдовчисини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган, аммо Сира Мартинеснинг ўзи жабрланмаган.
Ҳодиса Валенсия вилоятидаги Олива шаҳри яқинида жойлашган N-332 трассасида содир бўлгани айтилмоқда. Автомобиль бошқарувида 41 ёшли Буюк Британия фуқароси бўлган. Қутқарув ва тиббий хизматлар ҳаракатларига қарамай, тўқнашув мотоцикл ҳайдовчиси учун ҳалокатли бўлди.

Фикрлар