Луис Суарес ўзига янги жамоа танлади
Уругвайлик ҳужумчи Луис Суареснинг Европадаги саргузаштлари якунланган кўринади. “Атлетико” тажрибали тўпурарнинг “кўҳна қитъа”даги сўнгги клуби бўлиб қолиши мумкин.
Европа матбуотининг ёзишича, Луис Суарес АҚШ чемпионати вакили “Интер Майами” билан шартнома шартларини келишиб бўлган ва ёзга уммонортига йўл олиши кутилмоқда.
Дэвид Бекхэмга тегишли бўлган клуб Суарес билан икки йиллик битим имзоламоқчи.
35 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда 41 та учрашув ўтказиб, 13 та гол урди ва иккита голли пас узатди. Ўтган мавсумда Суареснинг голлари “Атлетико”нинг Испания чемпионатида ғолиб чиқишини таъминлаган эди.
Фикрлар