Лука Модрич ЕЧЛда ким чемпион бўлишини айтди

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич ЕЧЛда ким ғолиб чиқиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

- Биз бу мусобақадан чиқиб кетдик. Бундай ҳолат бўлиб туради. Лекин "Реал" ЕЧЛда нималар қилганини барча яхши билади.

Ким фаворит? Албатта, Роналдуси бор "Ювентус". Чунки Криштиану қайси жамоада ўйнаса, албатта, фақат чемпионлик учун курашади. Жамоадошларини ҳам шунга ундайди. Қолаверса, ЕЧЛнинг энг яхши тўпурари ҳам айнан Роналдудир, - деди Модрич.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!