Лука Модрич Хорватияда тенгсиз деб топилди
Ads

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич Хорватиянинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

31 ёшли тажрибали ярим ҳимоячи бешинчи марта Хорватияда йил ўйинчиси номига лойиқ деб топилди.

Хорватиянинг энг яхши футболчисини собиқ футболчилардан иборат экспертлар гуруҳи аниқлайди. Модрич экспертлар томонидан 110 балл тўплашга муваффақ бўлди.