Лутфилла Тўраев: "Машъал" қандай ўйнашини билардик
"Бунёдкор" клуби сардори Лутфулла Тўраев кеча бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Машъал" беллашуви ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:
"Ҳар бир турнирнинг бошланиши қийин кечади. Кўриб турибсиз, жамоамизнинг ярми янгиланиб кетган. Ўйиндан ўйинга бир-биримизни тушунишимиз осонроқ бўлиб боради, деб ўйлайман.
"Машъал" қандай ўйнашини билар эдик: кўп югурадиган, меҳнаткаш жамоа. Соддароқ қилиб айтганда, ғалабамизнинг асосий сабаби ўз вазиятимиздан фойдаланиб, ғалабани бериб қўймаслик учун жон-жаҳдимиз билан ҳаракат қилдик", - деди Тўраев.
Фикрлар